Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
олдин қилмабсан-да», дедилар». Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбар с.а.в.:
«تَعَافَوُا الْحُدُودَ فِيمَا بَيْنَكُمْ, فَمَا بَلَغَنِي مِنْ حَدٍّ فَقَدْ وَجَبَ»
«Ҳадлар борасида бир-бирларингни кечириб юборинглар, менинг олдимга олиб келинса, ҳад белгилаш вожиб бўлиб қолади», деганлар. Дорaқутний Зубайрдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«اشْفَعُوا مَا لَمْ يَصِلْ إِلى الْوالِيْ, فَإِذا وَصَلَ إِلى الْوالِيْ فَعَفَا فَلاَ عَفَا اللهُ عَنْهُ»
«Волийга етиб боргунига қадар ўртага тушиб, ҳимоя қилиб олинглар. Ҳокимга етиб борганидан кейин - у кечирса ҳам, Оллоҳ уни кечирмайди», деганлар. Бу ҳадисларни ҳам мазкур фикрларига далил қилишган. Лекин матнларни диққат билан текширган киши даъво қилишдан олдин ҳам, кейин ҳам кечириш билан ҳад мутлақо бекор бўлмаслигини англайди. Бунга далил ўғирлик ҳақидаги оятнинг умумийликни ифодалашидир. Зеро, кесиш шартлари тўла топилса, даъвосиз ҳам кесиш вожиб бўлади. Ибн Абдулбарр айтади: Ҳад (жазосига лойиқ жиноятчи) олиб келинганда, уни ижро этиш султонга вожиб бўлишига ижмоҳ қилинган. Шунингдек, «Баҳр»да ҳам шунга ижмоҳ қилинганини ҳикоя қилади. Ўртага тушишдан қайтарувчи ҳадислар ҳам умумийликни ифодалаб, даъво қилишдан олдинга ҳам, кейинга ҳам тааллуқлидир. Чунки ўғирлик ҳади беихтилоф Оллоҳнинг ҳаққидир, гарчи унда одамнинг ҳам ҳаққи бўлса-да. Одамнинг ўз ҳаққидан воз кечиши билан у бекор қилинмайди. Шу айтганларимиз ўғирлик ҳадининг бекор бўлмаслигини исботловчи ҳужжатлардир. Энди юқорида ўтган Сафвон ибн Умайянинг, Амр ибн Шуайб ва Зубайрнинг ҳадисларига келсак, улар ҳаднинг бекор қилинишига ҳам, ҳокимнинг кечиришига ҳам далолат қилмайди. Улар бор-йўғи ҳақдорнинг кечириши жоизлигини кўрсатади, холос. Лекин унинг кечириши ҳаднинг бекор бўлиши, ҳокимнинг ҳам кечириши, деган гап эмас. Сафвоннинг ҳадисида у:
«أَنَا أَهَبُهَا لَهُ أَوْ أَبِيعُهَا»
«Мен уни унга совға қиламан ёки сотаман», деганида Пайғамбар с.а.в.нинг:
«فَهَلاَّ كَانَ قَبْلَ أَنْ تَأْتِيَنِي بِهِ»
79-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|